locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Боруссия Д» Гирасси билан шартномани узайтирмоқчи

30 ёшли ҳужумчи 2024 йилнинг ёзидан буён Дортмунд клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
«Боруссия Д» Гирасси билан шартномани узайтирмоқчи
Фото: Getty Images

«Боруссия Д» клуби ҳужумчи Серу Гирасси билан янги шартнома борасида музокараларни бошлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлар орқали хабар берди.

«Ариқлар» раҳбарияти гвинеялик футболчининг ўйинларидан ва унинг жамоа натижаларига қўшаётган ҳиссасидан мамнун. Томонлар ўртасидаги муносабатлар ҳам жуда яхши. Клуб Гирассини келажакдаги режаларининг муҳим қисми сифатида кўрмоқда.

30 ёшли ҳужумчи 2024 йилнинг ёзидан буён Дортмунд клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойининг охирига қадар мўлжалланган.

Гирасси жорий мавсумда Бундеслига доирасида саккизта учрашувда майдонга тушиб, учта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг