locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» Эндрикни ўз сафига қўшиб олиши мумкин

Ҳужумчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.
Футбол
«Арсенал» Эндрикни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Эндрик Лондоннинг «Арсенал» жамоаси қизиқишлари доирасига тушди. Бу ҳақда журналист Грэм Бейли хабар берди.

Манбага кўра, «тўпчилар» бразилиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиб, унинг фаолиятида янги саҳифа очилишига ёрдам беришга тайёр. Бироқ барчаси трансфер шартларига боғлиқ бўлади.

Англия гранди ҳужумчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олиш вариантини кўриб чиқишга тайёр. Бироқ «Реал» Эндрикни доимий равишда жамоадан кетказишни истамаяпти. Сабаби, «қироллик клуби» бош мураббийи Жозе Моуринью ёш бразилияликнинг иқтидорига ишонмоқда.

20 ёшли Эндрик жорий мавсумда бешта учрашувда майдонга тушиб, битта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди (1+1).

Ҳужумчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг