Собослаи: «Мақсадимиз — Премьер-лигада ғолиб чиқиш»
Ираола шогирдлари 15 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
Футбол
Фото: Getty Images
«Ливерпуль» ярим ҳимоячиси Доминик Собослаи журналистлар билан суҳбатда жорий мавсумда мерсисайдликлар учун қайси натижа муваффақиятли ҳисобланиши ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Премьер-лигада ғолиб чиқиш. Биз — «Ливерпуль»миз. Клубимиз ҳар доим чемпионлик учун кураш олиб борадиган жамоалар қаторида бўлиши керак. Бизнинг руҳиятимиз шундай», — дея венгриялик футболчининг сўзларини инсайдер Фабрицио Романо келтиради.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» сўнгги учрашувида ўз майдони — «Энфилд»да Лондоннинг «Арсенал» клубига 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Англия чемпионатининг тўққизта туридан сўнг Андони Ираола шогирдлари 15 очко билан турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.