locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Умар Адҳамзода: «Водий дербиси» доимо кескин курашлар остида кечади»

Адҳамзода бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Умар Адҳамзода: «Водий дербиси» доимо кескин курашлар остида кечади»
Фото: Навбаҳор ПФК
Ўзбекистон Суперлигаси
31.10.2026, 10.00
Навбаҳор
-
Андижон
-

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 28 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Умар Адҳамзода бўлажак беллашув ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Жамоалар турнир жадвалида қайси поғонада бораётганлигидан қатъий назар, ҳар қандай дерби ўйинлари доимо шиддатли ва ҳужумкор тарзда ўтади. Айниқса, “водий дербиси” баҳслари доимо томошабоп ҳамда кескин курашлар остида кечади. Бундай учрашувлар эса ҳар бир футболчига ўзгача мотивация беради.

Андижонликлар бўлажак баҳсда жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга интилишади, албатта. Биз эса майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, мухлисларга қувонч улашиш, уларнинг уйларига хурсанд ҳолда қайтишлари учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионга келиб, муносиб тарзда қўллаб-қувватлашлари, зафаримизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан, - деди Умар Адҳамзода.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг