Драган Черан «Андижон»ни тарк этди
Суперлиганинг 6 карра тўпурари мавсум якунланмасидан «бургутлар» билан хайрлашди.
Футбол
photo: Andijon fk
Ҳужумчи Драган Черан мавсум якунланмасидан «Андижон» билан хайрлашди.
«Зига-зага, раҳмат», — деб ёзди 39 ёшли футболчи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида.
Сербиялик форвард охирги бор 15 октябр куни Суперлига доирасида «Қизилқум»га (0:1) қарши баҳсда майдонга тушган, шундан сўнг «бургутлар»нинг икки ўйинида қайдномага ҳам киритилмаганди.
Черан бу мавсумда 22 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голга ассистентлик қилди.
Ҳужумчи 2016 йилдан бери Ўзбекистон чемпионатида ўйнаб келарди. У фаолиятининг асосий қисмини «Пахтакор» ва «Насаф»да ўтказган, 6 бор Суперлига тўпурарига айланган.