Баэна келажаги борасида бир қарорга келди
Мадриднинг «Атлетико» клуби қанот ҳужумчиси Алекс Баэна январь ойида Лондоннинг «Арсенал» жамоасига ўтмайди. Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «Атлетико» «Арсенал»нинг жиддий қизиқишига қарамай, 25 ёшли испаниялик футболчини қишки трансфер ойнасида қўйиб юборишни режалаштирмаяпти.
«Канонирлар» учун ягона имконият — мадридликлар рад эта олмайдиган даражадаги таклифни тақдим этиш. Шу билан бирга, Англия клуби Баэнани келаси ёзда сотиб олишга ҳаракат қилиши ҳам мумкин.
Жорий мавсумда Баэна барча мусобақаларни ҳисобга олганда 13 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасига бешта гол урган ва учта голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt портали мутахассислари вингернинг трансфер қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.