locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Роналдунинг ҳет-триклари 67 тага етди

«Ан Наср» навбатдаги баҳсни 2 ноябр куни Тошкентда «Пахтакор»га қарши ўтказади.
Футбол
Роналдунинг ҳет-триклари 67 тага етди
Фото: Getty Images

«Ан Наср» жамоаси ҳужумчиси Саудия Арабистони чемпионатининг 12-туридан ўрин олган «Ал Ҳолуд»га (5:3) қарши баҳсда рақиб дарвозасига учта гол урди. У 15 дақиқа ичида бунга эришди.

Бу Роналдунинг 2024 йил май ойидан буён илк ҳет-триги ҳисобланади. Ўшанда португалиялик 41 ёшли футболчи «Ал Ваҳда»га қарши баҳсда ҳам учта гол уриб, жамоасининг 6:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшганди.

Энди Криштианунинг ҳисобида клублар миқёсида 57 та, Португалия миллий жамоаси сафида эса 10 та ҳет-трик мавжуд.

Маълумот учун, «Ан Наср» навбатдаги баҳсни 2 ноябр куни Тошкентда «Пахтакор»га қарши ўтказади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг