Тоуни «Ньюкасл»га ўтиши мумкин
Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойининг охирига қадар тузилган.
Футбол
Фото: Getty Images
Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Аҳли» сафида тўп сураётган англиялик ҳужумчи Айвен Тоуни Англияга қайтиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқларда хабар берди.
30 ёшли футболчига «Ньюкасл» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Қарғалар» январь ойидаги трансфер ойнасида ҳужумчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўриши мумкин.
Футболчининг трансфер қиймати 20 миллион евро атрофида баҳоланмоқда.
Айвен Тоуни 2024 йилдан буён Саудия Арабистони клубида ўйнаб келмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йил июнь ойининг охирига қадар тузилган.
Жорий мавсумда Тоуни Саудия Арабистони чемпионатида тўққизта учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол урган.