locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Баҳодир Аҳмедов — Ўзбекистон футзал миллий жамоаси бош мураббийи

Аҳмедов миллий жамоа бош мураббийи сифатида аввал ҳам фаолият юритган.
Футбол
Баҳодир Аҳмедов — Ўзбекистон футзал миллий жамоаси бош мураббийи
Фото: Ўзбекистон футзали

Ўзбекистон футзал федерацияси Ижроия қўмитаси қарорига мувофиқ, Баҳодир Аҳмедов Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

«Испаниялик мутахассис Хосе Мария Мендес саломатлиги сабабли лавозимидан кетганидан сўнг, федерация томонидан миллий жамоа бош мураббийлигига бир қатор маҳаллий ва хорижлик номзодлар кўриб чиқилди. Якунда миллий футзалимизни ичидан яхши биладиган, унинг ривожига катта ҳисса қўшган ва халқаро майдонларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган мутахассис — Баҳодир Йўлдошбоевич Аҳмедов номзоди маъқулланди.

Баҳодир Аҳмедов 1976 йил 9 сентябрда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Футзалчилик фаолиятини ушбу спорт тури мамлакатимизга кириб келган илк йилларда Чирчиқ шаҳрининг «Сплав», «Электрокимёсаноат» ва «Солиқчи» жамоаларида бошлаган. Кейинчалик «Юнусобод» ДЖҚА, «Ардус» ҳамда «Строител Зарафшон» клубларида тўп тепган ва мамлакат чемпиони бўлган.

Мураббий сифатида ҳам Аҳмедов салмоқли натижаларга эришган. «Максам-Чирчиқ» жамоасини чемпионат совриндорлари қаторига олиб чиққан, «Жиззах-Кентекс» билан эса Ўзбекистон чемпионлигига сазовор бўлган. Шунингдек, кўплаб истеъдодли футзалчиларнинг камол топишида муҳим ўрин тутган.

Баҳодир Аҳмедов миллий жамоа бош мураббийи сифатида аввал ҳам фаолият юритган. Унинг бошчилигида Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубогида икки марта бронза медалларини қўлга киритган. 2021 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиб, гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтган ва плей-оффда ўйнаган.

Баҳодир Аҳмедов билан Ўзбекистон миллий жамоасини 2028 йилги Осиё чемпионатининг якунига қадар бошқариши бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистон миллий жамоасининг янги бош мураббийини кенг футзал жамоатчилигига таништириш маросими вақти ва манзили ҳақида қўшимча маълумот берамиз.

Аҳмедовга янги масъулиятли вазифада омад ва муваффақиятлар тилаймиз!»
— деб ёзади ЎФФ матбуот хизмати.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг