locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Артём Потапов: «Назаримда, учрашув учун дуранг мантиқий натижа бўлди»

Самарқанддаги беллашувда дуранг қайд этилди.
Футбол
Артём Потапов: «Назаримда, учрашув учун дуранг мантиқий натижа бўлди»
Фото: Андижон ПФК
Ўзбекистон Суперлигаси
25.10.2026, Як.
Динамо
1
Андижон
1

«Андижон» клуби чемпионатнинг 25-турида Самарқандда «Динамо»га қарши ўтказилган баҳсда 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди ва бир очкога эга бўлди. Айниқса, ўйин охирларида тўп ўтказиб юбориб, қўшимча дақиқаларда ҳисобни тенглаштириш орқали бир очкони қўлга киритишнинг қиймати баланд.

Учрашувда иккинчи бўлимда дарвозабон Элдор Адҳамовнинг бироз жароҳати сабабли ўрнига майдонга тушган Артём Потапов ҳам мураббийлар ишончини оқлаш учун ҳаракат қилди ва ўз постида ишончли ҳаракат қилди. Учрашувдан кейин эса у беллашув борасида фикрларини билдирди.

— Артём, Самарқаддаги ўйинда 1:1 қайд этилди. Ушбу баҳс ҳақидаги фикрларингиз қандай?

— Бу уччала натижа ҳам қайд этилиши мумкин бўлган ўйин эди. Ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлуб бўлишимиз ҳам мумкин эди. Назаримда, бугунги учрашув учун дуранг мантиқий натижа бўлди.

— Демак, натижадан мамнунсиз?

— Йўқ, тўлиқ мамнунман, деб айтолмайман. Ғалаба қозонишни хоҳлагандик. Айниқса, чемпионатда анчадан бери ғалаба қозона олмаётганимиз учун бугун ютишни ва мухлисларимизни хурсанд қилишни истагандик. Аммо бор гап шу — сафарда бир очко қўлга киритдик. Бу ҳам ёмон эмас.

— Кейинги учрашув — водий дербиси, яъни «Навбаҳор» — «Андижон» баҳси. Бу учрашув олдидан нима дея оласиз? Жамоанинг кайфияти ва мотивацияси қандай?

— «Навбаҳор» жуда яхши жамоа. Аммо биз, аввало, ўз ўйинимизга эътибор қаратишимиз ва ўз имкониятларимиздан келиб чиқиб ҳаракат қилишимиз керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу дерби, катта аҳамиятга эга учрашув. Фақат ғалаба учун ўйнаймиз. Биз мухлисларимизни хурсанд қилиш бор кучимизни ишга соламиз.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг