locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Кэррик Беньямин Шешконинг ҳолати ҳақида маълумот берди

Словениялик футболчи сентябрь ойининг ўрталаридан бери майдонга тушмаяпти.
Футбол
Кэррик Беньямин Шешконинг ҳолати ҳақида маълумот берди
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Майкл Кэррик жамоа ҳужумчиси Беньямин Шешконинг ҳолати ҳақида гапирди. Словениялик футболчи сентябрь ойининг ўрталаридан бери майдонга тушмаяпти.

«Афсуски, Шешко сафдан чиқди. Ҳозирча унинг қанча муддатга сафарга чиқолмаслигини аниқ билмаймиз, аммо гап анча узоқ давр ҳақида кетмоқда.

Бу — босиб ўтилиши керак бўлган муайян жараён. Тикланиш жараёнида организмнинг реакциясини кузатиб, кейинги қадамларни белгилаймиз. Бу борада иш олиб бормоқдамиз.

Беньяминнинг бошидан ўтказган барча қийинчиликларини ҳисобга олсак, унинг аҳволи ачинарли. Яна ўйнай олмаётгани унга қаттиқ зарба бўлди. Унинг имкон қадар тезроқ қайтиши учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз», — деди Кэррик матбуот анжуманида.


31 октябрь куни «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигаси доирасида меҳмонда «Челси»га қарши баҳс олиб боради.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг