locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Арсенал» қишда Нуса ёки Шадени ўз сафига қўшиб олмоқчи

«Канонирлар» биринчи навбатда ҳужумнинг чап қанотида ҳаракат қила оладиган футболчини изламоқда.
Футбол
«Арсенал» қишда Нуса ёки Шадени ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images

Лондоннинг «Арсенал» клуби қишки трансфер ойнасида ҳужумнинг чап қанотини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Sky Sports нашри хабар беришича, «канонирлар» «РБ Лейпциг» вингери Антонио Нуса ва «Брентфорд» футболчиси Кевин Шадега қизиқиш билдирмоқда.

Манба маълумотларига кўра, лондонликлар ҳужум чизиғини ўтган ёздаёқ кучайтиришни истаган, бироқ Морган Рожерс, Винисиус Жуниор, Брэдли Баркола ва Хулиан Альварес трансферлари бўйича келишувга эриша олмаган.

Қайд этилишича, «Арсенал» «Атлетико»нинг аргентиналик ҳужумчиси Хулиан Альваресни қўлга киритиш ғоясидан воз кечади. Бунга футболчининг Испанияни тарк этишни истамаётгани сабаб бўлмоқда.

Нашр маълумотларига кўра, «канонирлар» биринчи навбатда ҳужумнинг чап қанотида ҳаракат қила оладиган футболчини изламоқда. Шу билан бирга, клуб ҳужум чизиғининг барча позицияларида ўйнай оладиган универсал футболчини таркибга қўшиб олиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг