locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Чуамени: «Биргаликда яна кўплаб янги саҳифаларни ёзамиз»

«Реал» билан шартномасини узайтирган яримҳимоячи ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Футбол
Чуамени: «Биргаликда яна кўплаб янги саҳифаларни ёзамиз»
photo: gettyimages

«Реал» яримҳимоячиси Орельен Чуамени клуб билан шартномасини узайтиргани ҳақида фикр билдирди.

Франциялик футболчи мадридликлар билан янги келишувни 2032 йил 30 июнга қадар имзолади. У 2022 йил ёзидан буён «қаймоқранглилар» сафида ўйнаб келмоқда. У клуб сафида 205 та баҳсда майдонга тушган ва 8 та соврин, хусусан, ЕЧЛ ва Ла Лига ғолиблигини қўлга киритган.

«Реал» шарафини ҳимоя қилиш, мадридликлар учун
«Сантьяго Бернабеу»да ва дунёнинг исталган нуқтасида тўп тепиш — бу катта имтиёз.

Бу йўлни давом эттириш имконияти менда таърифлаб бўлмас ҳиссиётларни уйғотмоқда. Ишонч ва қўллаб-қувватлов учун барчага раҳмат! Сўнгги йилларда биргаликда бошдан кечирган барча ажойиб лаҳзаларни меҳр билан эслайман. Аммо, энг аввало, бизни олдинда кутаётган воқеалар ҳақида ўйлаяпман. Чунки биз биргаликда ҳали кўплаб янги саҳифаларни ёзишимиз керак 🤍», — деб ёзди Чуамени ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг