Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Мисрдаги Гран-прида иштирок этади
Пара дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Мисрдаги Гран-прида иштирок этади
20–21 ноябрь кунлари Мисрнинг Искандария шаҳрида пара дзюдо бўйича IBSA Гран-при мусобақаси бўлиб ўтади.
Нуфузли халқаро мусобақада Ўзбекистон миллий терма жамоаси 16 нафар спортчи билан иштирок этади. Ҳамюртларимиз J1 ва J2 спорт классларида эркаклар ҳамда аёллар ўртасидаги турли вазн тоифаларида медаллар учун баҳс олиб борилади.
Ўзбекистон терма жамоаси таркиби:
Эркаклар:Шоҳрух Мамедов — 81 kg (J1)
Турғун Абдиев — 95 kg (J1)
Муҳаммад Абдуқулов — 95 kg (J1)
Улмас Райимов — +95 kg (J1)
Исломжон Тўхтабоев — +95 kg (J1)
Шерзод Намозов — 70 kg (J2)
Кемран Нуриллаев — 70 kg (J2)
ОллобердИ Маннопжонов — 81 kg (J2)
Абдуллатиф Тоштемиров — 95 kg (J2)
Аёллар:
Бону Бабаева — 52 kg (J1)
Улжон Амриева — 60 kg (J1)
Феруза Эргашева — +70 kg (J1)
Кумушхон Ходжаева — 60 kg (J2)
Сарвиноз Шермаматова — 60 kg (J2)
Моҳинур Пармонова — +70 kg (J2)
Мусобақа спортчиларимиз учун халқаро рейтинг очколари жамғариш ва 2028-йил Лос-Анжелес Паралимпия ўйинларига тайёргарлик жараёнида муҳим аҳамият касб этади.