«МЮ»нинг икки асосий футболчиси жамоани тарк этмоқчи
«Манчестер Юнайтед»нинг икки асосий футболчиси клубдан кетиш ниятида. Football Insider нашри хабар беришича, ҳимоячи Лисандро Мартинес ва яримҳимоячи Бруну Фернандеш январь ойида ёки ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этишдан манфаатдор.
Манба маълумотларига кўра, Фернандеш ва Мартинес аргентиналик Маурисио Почеттино бош мураббий этиб тайинланганига қарамай, «Манчестер Юнайтед»дан кетиш истагида қолмоқда. Қайд этилишича, мутахассис футболчиларни жамоада қолишга кўндира олмаган.
Аввалроқ Бруну Фернандеш келаси йилнинг ёзида якунланадиган амалдаги шартномасини узайтириш ниятида эмаслиги ҳақида хабар берилганди. Шу билан бирга, «Манчестер Юнайтед» келишувни яна бир мавсумга узайтириш имкониятига эга.
Нашр маълумотларига кўра, ҳар икки футболчи ҳам клубни тарк этиш учун ҳаракат қилади.