locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Маккенни «Ювентус»дан кетмаслигини маълум қилди

28 ёшли футболчи 2021 йил ёзидан буён Турин клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
Маккенни «Ювентус»дан кетмаслигини маълум қилди
Фото: Getty Images

«Ювентус» яримҳимоячиси Уэстон Маккенни Турин клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.

«Вазиятга ойдинлик киритмоқчиман: мен “Ювентус”ни тарк этишни режалаштирмаяпман. Ҳозирги жойимдан мамнунман. Айнан шунинг учун клуб билан янги шартнома имзоладим ва жамоа сафида ўйнашни давом эттиришни интиқлик билан кутяпман», — дея Маккеннининг сўзларини журналист Фабрицио Романо ижтимоий тармоқларида келтирди.

28 ёшли футболчи 2021 йил ёзидан буён Турин клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг «Ювентус» билан амалдаги шартномаси 2030 йилга қадар мўлжалланган.

Transfermarkt портали америкалик яримҳимоячининг бозор қийматини 30 миллион евро деб баҳоламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг