locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

2030 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин

2030 йилги ЖЧ Испания, Португалия ва Марокашда 8 июндан 21 июлга қадар бўлиб ўтади.
Футбол
2030 йилги Жаҳон чемпионатида ҳам сув ичиш учун танаффуслар сақланиб қолиши мумкин
Фото: Getty Images

2030 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати дастурида сув ичиш учун мажбурий танаффуслар ҳам сақланиб қолиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

2026 йил 11 июндан 19 июлга қадар АҚШ, Мексика ва Канадада ўтказилган Жаҳон чемпионатида илк бор ҳар икки таймда уч дақиқалик мажбурий сув ичиш танаффуслари жорий этилган эди.

Манба маълумотларига кўра, ФИФАнинг 2030 йилги Жаҳон чемпионати телевизион трансляция ҳуқуқларини сотиш бўйича тендер ҳужжатларида сув ичиш учун танаффуслар вақтида реклама роликларини намойиш этиш имконияти ҳам назарда тутилган.

Бу эса навбатдаги мундиалда ҳам учрашувларнинг бундай танаффуслар билан ўтказилиши эҳтимоли юқори эканидан далолат беради. Қайд этилишича, ФИФА мазкур масала юзасидан изоҳ беришдан бош тортган.

Эслатиб ўтамиз, 2030 йилги Жаҳон чемпионати Испания, Португалия ва Марокашда 8 июндан 21 июлга қадар бўлиб ўтади. Мусобақанинг дастлабки учта учрашуви эса Уругвай, Аргентина ва Парагвайда ўтказилади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг