locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Наполи» Де Брюйне билан хайрлашмоқчи эмас

Бельгиялик футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил этмоқда.
Футбол
«Наполи» Де Брюйне билан хайрлашмоқчи эмас
Foto: Getty Images

Италиянинг «Наполи» клуби яримҳимоячи Кевин де Брюйне билан қишки трансфер ойнасида хайрлашишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, бельгиялик футболчига ПСВ томонидан жиддий қизиқиш билдирилаётганига қарамай, «Наполи» де Брёйне билан боғлиқ позициясини ўзгартирмоқчи эмас. Неаполликлар 35 ёшли яримҳимоячини жамоанинг сотилмайдиган футболчиларидан бири сифатида кўрмоқда.

Нидерландия клуби «Наполи» раҳбариятининг фикрини ўзгартириши учун жуда ишонарли таклиф билан чиқишига тўғри келади.

Де Брюйне жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 15 та учрашувда майдонга тушиб, тўртта гол ва иккита голли узатма муаллифи бўлди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, бельгиялик футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил этмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг