locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Рюдигер Моуриньонинг «Реал»даги ишлари ҳақида гапирди

Португалиялик мутахассис аввал ҳам 2010–2013 йилларда мадридликлар жамоасини бошқарган.
Футбол
Рюдигер Моуриньонинг «Реал»даги ишлари ҳақида гапирди
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби ҳимоячиси Антонио Рюдигер жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо тайинланганидан кейин катта ўзгаришларга қўл урмаганини таъкидлади.

«У жамоада кўп нарсани ўзгартирди, деб айтмаган бўлардим. Унинг ихтиёрига яхши мувозанатга эга жамоа топширилди. У муваффақиятли жамоани қандай шакллантиришни билади ва ҳозир унинг қўл остида шундай жамоа бор.

Асосий таркибда ким ўйнаши ёки захирада қолишининг аҳамияти йўқ. У ҳазиллашади, аммо фақат кийиниш хонасида. Эрталаб машғулотга келганида, албатта, бирор қизиқ воқеани айтиб беради. Лекин майдонда ҳеч қандай ҳазил бўлмайди», — дея Рюдигернинг сўзларини The Athletic нашрига таяниб AS келтирди.

Моуриньо 2026 йил ёзида «Бенфика»дан кетганидан сўнг «Реал» бош мураббийи этиб тайинланган. Португалиялик мутахассис аввал ҳам 2010–2013 йилларда мадридликлар жамоасини бошқарган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг