«Челси» Алекс Скотт учун 120 миллион евро таклиф қилишга тайёр
«Челси» «Борнмут» ярим ҳимоячиси Алекс Скоттни ўз сафига қўшиб олиш учун асосий даъвогар ҳисобланмоқда. Лондон клуби 23 ёшли футболчи трансфери учун 100 миллион фунт стерлингдан (120 миллион евро) кўпроқ маблағ тўлашга тайёр. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, Скотт ҳали ўз келажаги борасида «Борнмут» раҳбариятига якуний қарорини билдирмаган. Бироқ «кўклар» футболчига манфаатли шартларни таклиф қилиш орқали уни ўз сафига қўшиб олишига ишонмоқда.
Жорий мавсумда Скотт барча мусобақалар доирасида 6 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 70 миллион еврони ташкил этмоқда.