locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Эвертон» Рэшфордни ижарага олмоқчи

Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.
Футбол
«Эвертон» Рэшфордни ижарага олмоқчи
Фото: Getty Images

«Эвертон» «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Маркус Рэшфордни мавсум охирига қадар ижарага олиш ниятида. Бу ҳақда TEAMtalk нашри хабар берди.

«Қизил иблислар» раҳбарияти бундай вариантни кўриб чиқишга тайёр. Бироқ молиявий масалалар ва футболчининг шахсий позицияси сабабли келишув амалга ошмаслиги мумкин.

28 ёшли англиялик футболчи жорий мавсумда Англия Премьер-лигасида фақат бир марта тўлиқ учрашув ўтказган. Октябрь ойидаги терма жамоалар ўйинлари учун берилган танаффусдан кейин у «Тоттенхэм»га қарши баҳсда (1:1) фақат қўшимча вақтда захирадан майдонга тушди.

«Лидс»га қарши учрашувда (1:2) захирада қолдирилди, «Борнмут»га қарши баҳсни эса (0:3) жароҳати сабабли ўтказиб юборди. Бироқ ушбу жароҳат уни узоқ муддатга сафдан чиқариши кутилмаяпти. Шунингдек, футболчи жорий мавсумда яна беш марта захирадан майдонга тушган.

Трансфер олдидаги асосий тўсиқ Рэшфорднинг ҳафталик маоши ҳисобланади. Унинг маоши тахминан 325 минг фунт стерлингни ташкил этади. Ҳатто «Манчестер Юнайтед» тўловларнинг бир қисмини ўз зиммасига олган тақдирда ҳам, ҳозирда сотувга қўйилган «Эвертон» учун бу жиддий молиявий юк бўлади.

Бундан ташқари, ҳужумчининг ўзи ҳам Англия чемпионатидаги ўрта даражали клубдан кўра, катта мақсадлар учун курашадиган жамоада тўп суришни афзал кўрмоқда.

Рэшфорд ўтган мавсумни «Барселона»да ижара асосида ўтказди. У Испания чемпионатида 32 та учрашувда 8 та гол урди ва мамлакат чемпионига айланди. Шунингдек, Чемпионлар Лигасида ҳам 5 та гол муаллифи бўлди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг