locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Барселона» Пачони қишки трансфер ойнасида қўлга киритишга уриниб кўради

Унинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2031 йил июн ойи охиригача тузилган.
Футбол
«Барселона» Пачони қишки трансфер ойнасида қўлга киритишга уриниб кўради
Фото: Getty Images

«ПСЖ» ва Эквадор миллий жамоаси ҳимоячиси Вилян Пачо фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.

25 ёшли футболчига «Барселона» қизиқиш билдирмоқда. Каталония клуби қишки трансфер ойнасида эквадорлик ҳимоячини таркибга қўшиб олишни режалаштиряпти.

Пачога даъвогарлар орасида «Арсенал» ва «Манчестер Сити» клублари ҳам бор. Улар ҳам футболчининг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот ўрнида, Пачо Париж жамоаси сафида 2024 йил август ойидан буён тўп тепади. Унинг «ПСЖ» билан амалдаги шартномаси 2031 йил июн ойи охиригача тузилган.

Transfermarkt портали ҳимоячининг трансфер нархини 80 миллион евро деб баҳоламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг