locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Бавария» Мартин Эдегор билан алоқани сақлаб келмоқда

Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади.
Футбол
«Бавария» Мартин Эдегор билан алоқани сақлаб келмоқда
Фото: Getty Images

«Бавария» ҳамда «Арсенал» капитани Мартин Эдегор сўнгги бир неча йил давомида доимий алоқада бўлиб келмоқда. Норвегиялик футболчи Германия гранди сафида фаолиятини давом эттириш эҳтимолини ҳам истисно қилмаяпти. Бу ҳақда Sky Sport Germany хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, «канонирлар» 27 ёшли ярим ҳимоячи билан шартномани имкон қадар тезроқ узайтириш устида ишламоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунига етади.

Агар томонлар янги шартнома борасида келишувга эриша олмаса, Лондон клуби Эдегорни 2027 йилнинг ёзида сотиш имкониятини кўриб чиқади. «Бавария»дан ташқари, Европанинг бошқа етакчи клублари ҳам норвегиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда.

Эдегор 2021 йилнинг ёзидан буён «Арсенал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақалар доирасида 14 та учрашувда иштирок этиб, 4 та гол ва 1 та голли узатма қайд этди.

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 80 миллион еврони ташкил этмоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг