ЕКЛ. Беҳруз Каримов голли узатма амалга оширган баҳсда «Лугано» йирик ҳисобда ғалаба қозонди
Конференциялар лигасининг 3-турида Швейцариянинг «Лугано» клуби Литванинг «Кауно Жалгирис»ига қарши ўйнаб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эътиборлиси шундаки, ушбу беллашувда ўзбекистонлик футболчи Беҳруз Каримов голли узатма муаллифи бўлди.
Мезбонлар 11-дақиқада Янис Чиминянининг голи эвазига ҳисобни очди. Орадан 13 дақиқа ўтиб, Эзжон Алиоски устунликни оширди.
32-дақиқада эса Беҳруз Каримовнинг узатмасидан кейин Даниэл дос Сантос рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни 3:0 кўринишига келтирди.
Шу тариқа, Швейцария клуби учта учрашувда 9 очко жамғариб, Конференциялар лигаси умумий босқичи турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллади.
Конференциялар лигаси. 3-тур
Лугано – Кауно Жалгирис – 3:0 (3:0)
Голлар: Чиминяни 11, Алиоски 24, Даниэл дос Сантос 32.