ЕКЛ. «Аталанта» ўз майдонида «Қайрат» билан дуранг ўйнади
Бергамоликлар турнирда қаторasiga 3-ўйинида ҳам ғалаба қозона олмади.
Футбол
photo: gettyimages
Конференциялар лигаси
05.11.2026, Як.
Аталанта
1
Кайрат
1
Конференциялар лигаси 3-турида «Аталанта» Қозоғистоннинг «Қайрат» жамоасига қарши баҳсда кутилмаганда ғалаба қозона олмади. Учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.
Беллашувдаги дастлабки гол 53-дақиқада меҳмонлар футболчиси Марк Гуал томонидан урилди. 82-дақиқада Никола Крстович ўз имкониятидан унумли фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирди — 1:1.
Бу натижадан сўнг бергамоликлар 3 очко билан 20-ўринда бормоқда. Қозоғистонликлар эса 4 очко тўплаб, 17-ўринда.
Конференциялар Лигаси. 3-тур
Аталанта — Қайрат 1:1
Голлар: Крстович 82 – Гуал 53
Аталанта – Карнесекки, Бернаскони (Заппакоста, 74), Жевинсон, Сквалвини, Орбич, Сулемана (Эдерсон, 46), Элмас, Самарджич (Залевски, 58), Роу (Де Кетеларе, 58), Пашалич, Скамакка (Крстович, 67).