«Реал» 2027 йил ёзида ҳимоя чизиғида катта ўзгаришларни амалга оширмоқчи
«Реал» яна бир марказий ҳимоячиси Раул Асенсиони сотиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.
Футбол
photo: gettyimages
«Реал» 2027 йил ёзида ҳимоя чизиғида катта ўзгаришларни амалга оширмоқчи.
Мадриднинг «Реал» клуби 2027 йилги ёзги трансферлар даврида ҳимоя чизиғини кучайтиришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Жамоа раҳбарияти янги марказий ҳимоячи харид қилиш имкониятларини ўрганмоқда.
Журналист Хорхе Пиконнинг маълум қилишича, бундай қарорга Антонио Рюдигернинг клубдан кетиши сабаб бўлмоқда. Немис футболчисининг амалдаги шартномаси мавсум якунида тугайди ва мадридликлар у билан ҳамкорликни давом эттиришни режалаштирмаяпти.
Бундан ташқари, «Реал» яна бир марказий ҳимоячиси Раул Асенсиони сотиш вариантини ҳам кўриб чиқмоқда.