Роналдиньо «Равенна» билан илк машғулотда қатнашди ва Эндрик ҳақида фикр билдирди
Бразилия футболи афсонаси Роналдиньо профессионал футболга қайтиш арафасида. 45 ёшли собиқ футболчи Италиянинг «Равенна» клуби сафидаги дебют учрашуви олдидан жамоа билан сўнгги машғулотда иштирок этди.
Роналдиньонинг майдонга қайтиши 16 ноябрь куни Италия С Серияси доирасида «Форли»га қарши бўлиб ўтадиган дерби учрашувига режалаштирилган.
«Равенна» мухлислари афсонавий бразилиялик футболчининг жамоа машғулотида иштирок этишини катта ҳаяжон ва кўтаринки кайфият билан қарши олишди.
Шунингдек, Роналдиньо La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида бразилиялик ёш ҳужумчи Эндрикнинг салоҳияти ҳақида ҳам фикр билдирди.
«У, шубҳасиз, Италия А Серияси даражасидаги футболчи. Эндрик исталган чемпионатда ўйнай оладиган иқтидор соҳиби.
У Франция, Бразилия ва Испания чемпионатларида тўп сурди ҳамда барча жойда ўзини яхши томондан кўрсатди.
Эндрик ҳали жуда ёш. Шубҳасиз, у келажакда ҳам ажойиб натижаларга эришишга қодир», — дея Роналдиньонинг сўзларини келтирмоқда Forzaroma.info.
Эслатиб ўтамиз, Роналдиньо футболчилик фаолияти давомида Италия А Сериясида «Милан» шарафини ҳимоя қилган.