«Реал» Рюдигернинг келажаги борасида бир қарорга келди — манба
Антонио 2022-йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Футбол
photo: gettyimages
Мадриднинг «Реал» клуби марказий ҳимоячи Антонио Рюдигернинг келажаги борасида бир қарорга келган.
Журналист Хорхе Пиконнинг маълум қилишича, «қироллик клуби» раҳбарияти германиялик 33 ёшли футболчи билан шартномани узайтирмоқчи эмас. Шу боис Антонио мавсум якунида жамоани эркин агент сифатида тарк этиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рюдигер 2022-йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Бу мавсумда у Жозе Моуриньо бошқарувидаги жамоа сафида 7 та учрашувда иштирок этиб, 2 та гол урди.
Шунингдек, Раул Асенсионинг ҳам клубдан кетиши эҳтимолдан холи эмас. Шу билан бирга, мадридликлар келажак учун янги марказий ҳимоячи излаш ишларини бошлаб юборган.