«Арсенал» Алекс Баэнага қизиқиш билдирмоқда
Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.
Футбол
Photo: Getty Images
Испания терма жамоаси ва Мадриднинг «Атлетико» клуби ярим ҳимоячиси Алекс Баэна фаолиятини Англия Премьер-лигасининг топ-клубларидан бирида давом эттириши мумкин.
Инсайдер Экрем Конурнинг ижтимоий тармоқлардаги маълумотига кўра, «Атлетико» вингерига Лондоннинг «Арсенал» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Канонирлар» 25 ёшли испаниялик футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб бормоқда.
Баэна ўтган йилнинг ёзидан буён Мадрид жамоаси шарафини ҳимоя қилмоқда. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йил июнь ойининг охирига қадар мўлжалланган.
Transfermarkt портали ярим ҳимоячининг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.