«Арсенал» Инкапьени «Барселона»га сотмоқчи эмас
«Арсенал»нинг универсал ҳимоячиси Пьеро Инкапье «Барселона»га ўтмайди. Бу ҳақда Football Insider нашри хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, «Арсенал» «Барселона»нинг футболчига бўлган қизиқиши ортиб бораётганига қарамай, уни сотиш имкониятини истисно қилган.
«Канонирлар» бош мураббийи Микель Артета ҳимоячини жамоада олиб қолиш ниятида. Гарчи Инкапье Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаётган бўлса-да, мутахассис унинг клубда қолишини хоҳламоқда.
Таъкидланишича, «Арсенал» Инкапьени фақат унинг ўрнига муносиб ўринбосар топилган тақдирдагина сотиши мумкин.
24 ёшли эквадорлик футболчи жорий мавсумда барча мусобақалар доирасида 9 та учрашувда майдонга тушди, аммо гол ёки голли узатма амалга оширмади.