«Арсенал» дарвозасига белгиланмаган пенальти ҳакам хатоси деб топилди
«Арсенал» дарвозасига белгиланмаган пенальти ҳакам хатоси деб топилди.
АПЛнинг муҳим вазиятлар бўйича комиссияси «Ливерпул»га қарши ўйинда (1:0) «Арсенал» дарвозасига пенальти белгиланмаганини 4:1 ҳисобидаги овоз билан ҳакам хатоси деб топди.
Биринчи бўлим якунида Юрриен Тимбер жарима майдонида Александр Исакнинг футболкасидан фаол тортиб қолган. Бироқ «Ливерпул» ҳужумчиси йиқилмаган. Учрашув бош ҳаками Энди Медли нидерландиялик ҳимоячини жазоламади ва пенальти белгиламади. ВАРда эса Стюарт Этвелл ишлаган.
Комиссия Медлининг қарорини хато деб баҳолади. Унинг беш нафар аъзосидан уч нафари бу яққол ҳакамлик хатоси бўлгани ва ВАР ҳакамни монитор ёнига чақириши керак эди, деб ҳисоблаган.