Туркия Суперлигаси. «Башакшеҳир» меҳмонда «Гёзтепе»дан устун келди
Элдор Шомуродов 86 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, Аббос Файзуллаев эса захирада қолдирилди.
Футбол
photo: gettyimages
Туркия Суперлигаси
07.11.2026, Як.
Гёзтепа
1
Истанбул Башакшaҳар
2
Туркия чемпионатининг 11-турида «Башакшеҳир» сафарда «Гёзтепе» билан тўқнаш келди. Унда истанбулликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Меҳмонлар сафида Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушиб, 86-дақиқада захирага олинди. Аббос Файзуллаев эса захирада қолдирилди.
Бу ғалабадан сўнг «Истанбул Башакшеҳир» очколари сонини 17 тага етказиб, 7-ўринда. «Гёзтепе» эса 15 очко билан 10-поғонада.
Туркия Суперлигаси. 11-тур
Гёзтепе — Башакшеҳир 1:2
Голлар: Хуан 18 – Зелке 22, Виска 83
Башакшеҳир — Дениз, Али, Эмин, Карбовник, Ба, Калужински (Эргун, 78), Кемен, Брнич (Виска, 66), Олсен, Зелке (Йилдирим, 66), ШОМУРОДОВ (Опоку, 86).