locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Испания футболининг афсонаси Родрининг нега “Реал”ни танламагани ҳақида гапирди

2008 йилги Европа чемпиони Родрининг қарорини тўлиқ тушунишини ва унинг ўйин услуби Каталония клубига жуда мос келишини таъкидлади.
Бошқа спорт турлари
Фото: Getty Images

Испания миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Маркос Сенна Родрининг “Реал Мадрид” ўрнига “Барселона”ни танлаганига муносабат билдирди. Бу ҳақда Barca Blaugranes нашри хабар бермоқда.

2008 йилги Европа чемпиони Родрининг қарорини тўлиқ тушунишини ва унинг ўйин услуби Каталония клубига жуда мос келишини таъкидлади.

Сеннаның фикрича, Родри дунёнинг исталган жамоасида муваффақиятли ўйнай олади. Бироқ “Барселона”нинг тўп назоратига асосланган футболи ярим ҳимоячига ўз имкониятларини тўлиқ намойиш этиши учун қулай шароит яратади.

Маълумот учун, Сенна Ламин Ямалнинг иқтидорини ҳам юқори баҳолаб, ёш футболчи эртами-кечми “Олтин тўп”ни қўлга киритишига ишонч билдирди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг