“Манчестер Юнайтед”нинг 16 ёшли истеъдоди “Реал Мадрид”га ўтишга яқин
“Манчестер Юнайтед” академиясининг энг иқтидорли тарбияланувчиларидан бири ЖЖ Габриэл инглиз клубини тарк этишини расман маълум қилди. Бу ҳақда FootballTransfers нашри хабар бермоқда.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, 16 ёшли футболчи фаолиятини Мадриднинг “Реал” клубида давом эттиришга қарор қилган. Томонлар оғзаки келишувга эришган ва яқин кунларда шартнома имзоланиши кутилмоқда.
Габриэлнинг хизматларига Англия, Франция ва Германиянинг бир қатор клублари ҳам қизиқиш билдирган. Бироқ ёш ҳужумчи мадридликлар таклиф қилган лойиҳани маъқул кўрган.
Маълумот учун, Габриэл дастлаб “Реал Мадрид”нинг иккинчи жамоаси — “Кастилья” сафида тўп суриши, кейинчалик эса Жозе Моуринью бошчилигидаги асосий жамоа машғулотларига жалб қилиниши кутилмоқда.