Почеттино «Манчестер Юнайтед»даги фаолиятини ўзгаришлар билан бошлади
«Манчестер Юнайтед»нинг янги бош мураббийи Маурисио Почеттино жамоанинг ўйин услубини ўзгартириш ниятида эканини маълум қилди. Бу ҳақда The Times нашри хабар бермоқда.
Аргентиналик мутахассиснинг фикрича, Манчестер клубининг аввалги даражасига қайтиши учун футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигини яхшилашнинг ўзи етарли эмас.
Мураббий футболчиларнинг индивидуал маҳоратини юзага чиқариш, жамоавий ўйинни такомиллаштириш ва янгича футбол фалсафасини шакллантиришга асосий эътибор қаратмоқчи. Почеттино «Манчестер Сити»нинг сўнгги йиллардаги муваффақиятларига қарамай, Манчестер шаҳрида «Юнайтед»нинг алоҳида ўрни борлигини ҳам таъкидлаган.
Маълумот учун, аргентиналик мутахассиснинг манкунианликлар бош мураббийи сифатидаги илк учрашуви «Ливерпуль»га қарши бўлиб ўтади.