Япония терма жамоаси бош мураббийи саккиз йиллик фаолиятини якунлади
58 ёшли мутахассис дастлаб 2027 йилги Осиё кубоги якунига қадар жамоани бошқариши керак эди.
Футбол
Фото: Getty Images
Япония миллий терма жамоаси бош мураббийи Ҳадзиме Мориясу саккиз йиллик фаолиятидан сўнг ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
58 ёшли мутахассис дастлаб 2027 йилги Осиё кубоги якунига қадар жамоани бошқариши керак эди. Бироқ мусобақа муддатининг ўзгартирилиши унинг фаолияти эртароқ якунланишига сабаб бўлди.
Мориясу бошқарувида японияликлар икки бор жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига йўл олди. Шунингдек, жамоа Германия, Испания, Англия ва Бразилия каби футбол грандлари устидан тарихий ғалабаларни қўлга киритди.
Маълумот учун, Мориясу Япония терма жамоасини жами 113 та учрашувда бошқарган. Унинг ўрнини Ко Оива эгаллаши мумкин.