locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Владимир Кличко 50 ёшида профессионал боксга қайтиши мумкин

Промоутер Александр Красюкнинг маълум қилишича, украиналик боксчи жаҳон чемпионлиги учун жанг қилиш имконияти яратилган тақдирда яна рингга чиқишга тайёр.
Бокс
Фото: Getty Images

Оғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко профессионал боксга қайтиш имкониятини ҳали ҳам кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Boxing News нашри хабар бермоқда.

Промоутер Александр Красюкнинг маълум қилишича, украиналик боксчи жаҳон чемпионлиги учун жанг қилиш имконияти яратилган тақдирда яна рингга чиқишга тайёр.

Красюк 50 ёшли Кличко мунтазам машғулот олиб бораётгани ва аъло жисмоний формада эканини таъкидлаган. Агар украиналик боксчи қайтиб, чемпионликни қўлга киритса, бокс тарихидаги энг кекса жаҳон чемпионига айланиши мумкин.

Маълумот учун, Владимир Кличко профессионал фаолиятидаги сўнгги жангини 2017 йилда британиялик Энтони Жошуага қарши ўтказган эди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг