«Арсенал» бир вақтнинг ўзида тўрт нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқчи
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, лондонликлар Деклан Райс, Давид Райя, Юрриен Тимбер ва Пьеро Инкапье билан янги келишувлар устида иш олиб бормоқда.
Футбол
Фото: Getty Images
Лондоннинг «Арсенал» клуби жамоанинг бир қатор етакчи футболчилари билан янги шартномалар имзолашга тайёрланмоқда. Бу ҳақда FootballTransfers нашри хабар бермоқда.
Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, лондонликлар Деклан Райс, Давид Райя, Юрриен Тимбер ва Пьеро Инкапье билан янги келишувлар устида иш олиб бормоқда.
Хусусан, испаниялик дарвозабон Райя билан 2030 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома бўйича келишувга эришилган. Янги шартнома асосида унинг маоши ҳам оширилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, «Арсенал» раҳбарияти Мартин Эдегор ва Риккардо Калафиори билан ҳам янги шартномалар имзолашни режалаштирмоқда. Клуб шу тариқа жамоанинг асосий таркибини узоқ муддатга сақлаб қолиш ниятида.