Диллиан Уайт Жошуа ва Фьюри жангида нокаут бўлишини тахмин қилмоқда
Энтони Жошуа ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг 11 декабрь куни Кардифф шаҳридаги «Principality» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бокс
Фото: Getty Images
Британиялик оғир вазн тоифаси вакили Диллиан Уайт Энтони Жошуа ва Тайсон Фьюри ўртасидаги узоқ кутилган жанг ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Boxing News нашри хабар бермоқда.
Ҳар икки боксчига қарши рингга чиққан Уайтнинг фикрича, бўлажак баҳс беш раунддан ортиқ давом этмаслиги мумкин. У ҳатто биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаут юз бериши эҳтимолини истисно қилмади.
Британиялик спортчи Фьюрининг тезлиги аввалгига нисбатан пасайганини, Жошуанинг ҳимоясида эса заиф жиҳатлар борлигини таъкидлади. Унинг фикрича, айнан шу омиллар жангнинг янада томошабоп ўтишига сабаб бўлиши мумкин.
Маълумот учун, Энтони Жошуа ва Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг 11 декабрь куни Кардифф шаҳридаги «Principality» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.