“Бавария” Майкл Олисени ҳатто 300 миллион еврога ҳам сотмоқчи эмас
Мюнхеннинг “Бавария” клуби президенти Герберт Ҳайнер франциялик ҳужумчи Майкл Олисенинг “Реал Мадрид”га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.
Клуб раҳбари футболчи учун ҳатто 250–300 миллион евролик таклиф келиб тушган тақдирда ҳам уни сотиш ниятида эмаслигини таъкидлаган.
Шунингдек, Ҳайнер Мадридда Флорентино Перес билан учрашганида Олисенинг келажаги ҳақида ҳам суҳбатлашганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, “Реал Мадрид” президенти футболчи ёки унинг агенти билан музокаралар олиб борилмаганини айтган.
Маълумот учун, 24 ёшли франциялик футболчининг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 2029-йилгача мўлжалланган. Мюнхенликлар уни узоқ йиллар давомида жамоа таркибида сақлаб қолмоқчи.