locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳиндистон футбол федерацияси ирқчилик юзасидан ОФКга шикоят қилди

Фаластинлик футболчи Таҳа Суайдан ҳиндистонлик рақибига нисбатан ирқий камситиш сифатида талқин қилинган ишорани амалга оширган.
Футбол
Фото: Getty Images

Ҳиндистон футбол федерацияси Фаластин U-17 терма жамоаси футболчисининг хатти-ҳаракатлари юзасидан Осиё футбол конфедерациясига расмий шикоят юборди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Манбага кўра, фаластинлик футболчи Таҳа Суайдан ҳиндистонлик рақибига нисбатан ирқий камситиш сифатида талқин қилинган ишорани амалга оширган.

Ҳиндистон томони мазкур воқеага оид видеотасвирларни ўрганиб чиқиш ва тегишли чораларни кўришни талаб қилмоқда. Фаластинлик футболчи эса ирқчиликда айбланишини рад этиб, ушбу ҳаракати Малайзиядаги юқори намлик туфайли юзага келган ноқулайлик билан боғлиқ эканини айтган.

Маълумот учун, мазкур воқеа 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказиладиган U-17 Осиё кубогининг саралаш босқичи доирасидаги учрашувда юз берган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг