locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Алехандро Балде қишда «Барселона»ни тарк этиши мумкин

Ҳозирча трансфер бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.
Футбол
Фото: Getty Images

Каталониянинг «Барселона» клуби чап қанот ҳимоячиси Алехандро Балденинг жамоадаги келажаги сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда FootballTransfers нашри хабар бермоқда.

Таниқли инсайдер Фабрицио Романонинг маълум қилишича, футболчининг агенти Жорже Мендеш Барселонага етиб келиб, ҳимоячининг келажаги юзасидан музокаралар олиб борган.

Каталонияликлар ёзги трансфер ойнасида ҳам Балдени сотишга тайёр бўлган, бироқ футболчининг ўзи жамоада қолишни истаган. Ўша вақтда клуб ҳимоячининг трансферини 50–55 миллион еврога баҳолаган.

Маълумот учун, 23 ёшли Балденинг қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши унинг яқин ҳафталарда қанча ўйин амалиётига эга бўлишига ҳам боғлиқ. Ҳозирча трансфер бўйича якуний қарор қабул қилинмаган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг