locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Трент Александер-Арнольд «Реал Мадрид»ни тарк этиши мумкин

Жозе Моуринью ўнг қанот ҳимоясида Федерико Вальверде ва Дензел Думфрисга кўпроқ ишонч билдирмоқда.
Футбол
Фото: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби англиялик ҳимоячи Трент Александер-Арнольдни қишки трансфер ойнасида сотиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда FootballTransfers нашри Sky Germany’га таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, Жозе Моуринью ўнг қанот ҳимоясида Федерико Вальверде ва Дензел Думфрисга кўпроқ ишонч билдирмоқда. Натижада англиялик футболчи ушбу позицияда учинчи танловга айланиб қолган.

Ҳимоячининг хизматларига «Арсенал», «Челси» ва унинг собиқ жамоаси «Ливерпуль» қизиқиш билдираётгани айтилмоқда. Бироқ таниқли инсайдер Фабрицио Романо футболчи Мадридда ўз ўрни учун курашишда давом этмоқчи эканини таъкидлаган.

Маълумот учун, FootballTransfers портали 28 ёшли футболчининг тахминий трансфер қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг