locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Суарес: «Месси ва Неймар билан ўртамизда эгоистлик йўқ эди, бир-биримизга ёрдамлашардик»

Уругвайлик форвард «Барса»даги афсонавий ҳужум триосининг кучи ҳақида гапирди.
Футбол
Суарес: «Месси ва Неймар билан ўртамизда эгоистлик йўқ эди, бир-биримизга ёрдамлашардик»
photo: gettyimages

«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда «Интер Майами»да тўп тепаётган Луис Суарес Лионель Месси ва Неймар билан биргаликда ҳужум учлигида ўйнаган даврлари ҳақида фикр билдирди.

«Месси, Неймар ва менинг ўртамизда ҳеч қандай эгоистлик йўқ эди. Биз бир-биримизни тушунардик ва ўзаро ёрдам берардик. Ким гол урганининг аҳамияти йўқ эди. Жарима зарбалари ва пенальтиларни ҳам ўзаро тақсимлардик. Улар менга «Олтин бутса»ни қўлга киритишимда ёрдам беришди.

Бу дўстлик ва бирдамликка бой ажойиб йиллар эди. Айнан шу муносабатлар бизни янада кучли қилди», — дея Суареснинг сўзларини келтиради Catalunya Radio.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг