Карлсен: «Агар матч тугаган бўлса, демак, тугаган!»
Карлсен: «Агар матч тугаган бўлса, демак, тугаган!»
Магнус Карлсен нима сабабдан Бибисара Асаубаевага қарши тезкор классик партияни ўйнамаганини тушунтирди.
Норвегиянинг TV2 телеканалига берган интервьюсида у шундай деди:
«Менинг тушунишимча, матч аллақачон тугаган. Ўйинга келмасликнинг ягона оқибати — мутлақо аҳамиятсиз партияда мағлубиятга учраш.
Агар матч тугаган бўлса, демак, тугаган. Ундан кейин ўйналадиган партиялар рейтингга таъсир қилмаслиги керак. Ҳар доим шундай бўлган».
Карлсен бу борада ўз қарорини қабул қилганини билдирди.
Бироқ вазиятнинг яна бир муҳим томони бор.
Магнус турнирнинг гуруҳ босқичида 10 та тезкор классик партиядан бирортасида ғалаба қозона олмади. Натижада унинг жонли классик рейтинги 2800 чегарасига яқинлашиб қолди.
Бибисарага қарши партияда дуранг ёки мағлубият ҳам унинг рейтингига салбий таъсир кўрсатиши мумкин эди.
Бироқ Карлсен рейтингини сақлашни ўз қарорининг сабаби сифатида очиқ айтмади.
Сизнингча, бу қарор спорт нуқтаи назаридан тўғрими?