locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) Кенгаши 2026–2028-йилларда фаолият юритадиган Шахматчилар комиссиясининг янги таркибини тасдиқлади

ФИДЕ расмий сайти хабарига кўра, комиссия таркибидан 7 нафар шахматчи жой олди.
Бошқа спорт турлари
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) Кенгаши 2026–2028-йилларда фаолият юритадиган Шахматчилар комиссиясининг янги таркибини тасдиқлади
photo: Chess Uzbekistan

Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) Кенгаши 2026–2028-йилларда фаолият юритадиган Шахматчилар комиссиясининг янги таркибини тасдиқлади.

ФИДЕ расмий сайти хабарига кўра, комиссия таркибидан 7 нафар шахматчи жой олди:

Левон Аронян — АҚШ;

Ҳанс Моке Ниманн — АҚШ;

Ирина Круш — АҚШ;

Максим Вашье-Лаграв — Франция;

Батхуяг Мунгунтуул — Монголия;

Омар Ноаман — Бирлашган Араб Амирликлари;

Чан Тхань Ту — Япония.

Янги таркиб 2026–2028-йилларда фаолият олиб боради. Комиссия раиси унинг аъзолари томонидан сайланади. Шунингдек, келгусида комиссия таркибини кенгайтириш имконияти ҳам сақлаб қолинган.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг