locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Магнус Карлсен Бибисара Асаубаевага қарши партияни ўйнашдан бош тортди

Бу қарор шахмат оламида катта мунозараларга сабаб бўлди.
Бошқа спорт турлари
Магнус Карлсен Бибисара Асаубаевага қарши партияни ўйнашдан бош тортди
photo: gettyimages

17 ноябрь куни Будапештда ўтаётган Total Chess Pilot 2026 турнирида кутилмаган ҳодиса юз берди.

Магнус Карлсен қозоғистонлик Бибисара Асаубаевага қарши 45+30 форматидаги тезкор классик партияни ўйнамасликка қарор қилди.

У бунгача блиц ва рапид баҳсларида 11,5:0,5 ҳисобида олдинга чиқиб, биринчи кун ғолиблигини кафолатлаган эди.

Карлсен партиядан олдин ҳакамлар билан гаплашди ва тахта ёнига ўтирмади.

Бибисара эса рақибини 15 дақиқа кутишга мажбур бўлди.

Белгиланган вақт тугагач, ҳакамлар Карлсенга техник мағлубият, Бибисарага эса 8 очколик ғалаба ёзди.

Шундай қилиб, биринчи кун 11,5:8,5 ҳисобида Карлсен фойдасига якунланди.

Бу қарор шахмат оламида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг