Хикару Накамура Магнус Карлсеннинг қарорига муносабат билдирди
Америкалик гроссмейстер Хикару Накамура Total Chess мусобақаси доирасида Магнус Карлсеннинг Бибисара Ассаубаева билан ўтказилиши режалаштирилган классик партияга келмаганлиги юзасидан ўз муносабатини билдирди.
Накамуранing таъкидлашича, мусобақа бошланишидан аввал барча партиялар халқаро рейтинг ҳисоб-китобига киритилиши келишиб олинган.
Шунингдек, Бибисара Ассаубаева рақибига техник мағлубият қайд этилишидан олдин 15 дақиқа кутишга мажбур бўлган.
«Агар мусобақа шартларидан норози бўлсангиз, бу ҳақда турнир бошланишидан олдин билдиришингиз керак. Бундай хатти-ҳаракат мутлақо номақбул», — дея таъкидлаган Накамура.
Америкалик гроссмейстер мазкур ҳолат Магнус Карлсеннинг обрўсига, шунингдек, шахмат спортining халқаро нуфузига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини ҳам таъкидлаган.