ATP FINALS–2026: Зверев муддатидан аввал яримфинал йўлланмасини қўлга киритди
Туриннинг (Италия) мезбонлигида ўтаётган теннис бўйича йилнинг якуний мусобақаси — ATP Finals–2026 баҳсларида гуруҳ босқичи давом этмоқда.
17 ноябрь куни Жон Маккинрой гуруҳида иккинчи тур учрашувлари ўтказилди.
Артур Фис испаниялик Рафаэл Ходар устидан 4:6, 6:2, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Дунё рейтингининг 7-поғонасида бораётган франциялик теннисчи дастлабки сетдаги мағлубиятдан сўнг ўйинни ўз фойдасига ҳал қила олди.
Александр Зверев эса америкалик Бен Шелтонни 6:2, 7:6 (7:4) ҳисобида мағлуб этди. Дунёнинг биринчи ракеткаси учун бу гуруҳ босқичидаги кетма-кет иккинчи ғалаба бўлди.
Зверев икки учрашувда ҳам ғалаба қозониб, бирорта сет бой бермаган ҳолда муддатидан аввал ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Жон Маккинрой гуруҳида иккинчи ярим финал йўлланмаси учун бирданига уч нафар теннисчи — Бен Шелтон, Артур Фис ва Рафаэл Ходар кураш олиб боради.
Қизиғи, икки учрашувда мағлубиятга учраганига қарамай, ёш испаниялик Рафаэл Ходар ҳамон плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолмоқда.