locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U13 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида сув полоси бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиб ва совриндорлари аниқланди

Сурхондарё вилоятида сув полоси бўйича U13 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги якунланди.
Бошқа спорт турлари
U13 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида сув полоси бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиб ва совриндорлари аниқланди
photo: Suv polosi

U13 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида сув полоси бўйича Ўзбекистон кубоги ғолиб ва совриндорлари аниқланди.

Сурхондарё вилоятида сув полоси бўйича U13 ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида Ўзбекистон кубоги якунланди. Мусобақада 10 та жамоа иштирок этиб, уч кунлик ўйин якунларига кўра эркаклар ва аёллар ўртасидаги турнирларда энг кучлилар аниқланди.

Учинчи ўйин кунининг натижалари:

Эркаклар турнири
Фарғона вилояти - Жиззах вилояти SSTISM 2-7
Сурхондарё вилояти - Наманган вилояти 2-15
Сирдарё вилояти - Жиззах вилояти 1-13.

Аёллар турнири:
Сурхондарё вилояти - Сурхондарё вилояти SSTISM 13-5
Сирдарё вилояти - Uzbekistan Aquatics 0-11

Мусобақа якунларига кўра, эркаклар ўртасидаги турнирда Жиззах вилояти SSTISM Ўзбекистон кубоги соҳиби бўлди. Кумуш медални Жиззах вилояти, бронза медални эса Наманган вилояти вакиллари қўлга киритди.

Аёллар ўртасидаги турнирда Uzbekistan Aquatics жамоаси ғолиб бўлди. Иккинчи ўринни Сурхондарё вилояти, бронза медални Сирдарё вилояти вакиллари қўлга киритди.

Якунлар:

Аёллар турнири:
1. Uzbekistan Aquatics
2. Сурхондарё вилояти
3. Сирдарё вилояти
4. Сурхондарё вилояти SSTISM

Эркаклар турнири:
1. Жиззах вилояти SSTISM;
2. Жиззах вилояти
3. Наманган вилояти
4. Фарғона вилояти
5. Сурхондарё вилояти
6. Сирдарё вилояти

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг